СУПЕРЛИГАДА СЕРГОЛ СЕШАНБА ёки "ИнтерФУТБОЛ"нинг 9 май кунги пайшанба сонида
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Европада футбол мавсуми тобора энг юқори нотага чиқмоқда.
Transfermarkt портали эса ўйинлар занжирига парво қилмай, 9 апрель ҳолати бўйича мавсум-2023/2024нинг энг самарадор футболчиларидан ўзига хос олтилик рўйхатини тузди. Бунда қитъанинг энг кучли 5та лигаси вакилларининг барча турнирлардаги голлари ва ассистлари ҳисобга олинган. Хўш, футбол локомотивида «Гол+пас» тизими бўйича кимлар олдинда боришмоқда?
5-6-ўринлар. Олли Уоткинс. «Астон Вилла» ҳужумчиси 9 апрелга қадар ўзи иштирок этган турнирларда жами 22та гол уриб, бунинг ёнига 10та самарали узатмани ҳам қўшиб қўйди. 32 очко!
5-6-ўринлар. Пьер-Эмерик Обамеянг. «Марсел»да гўёки бирданига иккинчи ёшлигини бошлаб юборган габонлик ҳужумчи ҳам 32 очко йиғди 9 апрелга қадар. Фарқи шуки, Обамеянгда голлар сони 23та, ассистлар эса 9та.
3-4-ўринлар — Эрлинг Холанд. Норвегиялик «йиртқич» олинган давр мобайнида «Манчестер Сити» учун 29та гол ҳосил қилди. У шунингдек, 6 марта гол ҳаммуаллифи бўлди - 35 очко.
3-4-ўринлар — Муҳаммад Салоҳ. «Ливерпул»нинг мисрлик етакчиси самара келтириш борасида Эрлинг Холанддан асло қолишаётгани йўқ. Тўғри, Салоҳ ҳисобидаги 35 очкода икки бўғин улуши бошқача: 22та гол ва 13та ассист.
2-ўрин — Килиан Мбаппе. Франциялик ҳужумчи ёзда «ПСЖ» билан муносиб хайрлашиш йўлида нақ 39та гол урди ва 8та ассист ҳам тўплади. Хуллас, «Гол+пас» тизими бўйича 47 балл.
1-ўрин — Гарри Кейн. Англиялик ҳужумчига ачинасан киши. Соврин ишқида «Тоттенхэм»дан кўнгил узиб, тинмай чемпион бўладиган ва кубок ютадиган «Бавария»га ўтган футболчи ҳамон ўз ишини зўр бажармоқда - 9 апрелгача барча турнирларда 37та гол ва 12та самарали узатма. Аммо шуниси борки, Мюнхен клуби совринлардан узоқлашди...
P. S.: эътиборга олиш керак, бу рейтинг ҳафтадан ҳафтага ўзгариб боради. Мисол учун, рўйхатга тушган Олли Уоткинс, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Гарри Кейн ўтган ҳафта ўртасидаги еврокубок баҳсларида ўз статистикаларини яхшилашди. Қолаверса, бунга ҳафта охиридаги тур ўйинлари натижалари ҳам ҳисобга киритилмаган.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди.
Франция футбол федерацияси биринчилардан бўлиб, Евро-2024даги иштирок учун мамлакат миллий жамоаси футболчиларига бериладиган бонуслар миқдорини эълон қилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789