СУПЕРЛИГАДА СЕРГОЛ СЕШАНБА ёки "ИнтерФУТБОЛ"нинг 9 май кунги пайшанба сонида

СУПЕРЛИГАДА СЕРГОЛ СЕШАНБА ёки "ИнтерФУТБОЛ"нинг 9 май кунги пайшанба сонида

Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.

Хуллас Суперлигамизда ҳамон ажабтовур натижалар қайд этилиши давом этаётир. Бундан ташқари жорий ҳафтада легионерларимиз Ўрунов, Машарипов ва Файзуллаевлар ўз чемпионатларининг рамзий термасига қиритилиши барчамизни қувонтирди. 

ЕЧЛда эса бою бадавлат ПСЖнинг ҳамон омадсизлик таъқиб этаётганлиги ачинарли ҳолдир. Шундан бўлса керак InterFUTBOLнинг 9 май кунги пайшанба сонида айнан юқоридаги мавзуларда кўплаб қизиқарли мақолалар чоп этилди. Хусусан,...  

- Буёғига Ўзбекистон мундиали ўйлари албатта;

- Темур Тоҳирович Кападзеда нима гаплар?

- Бирин кетин 3:4 ва 4:3-сергол томоша;

- Баркали душанба;

- Кобелнинг дарвозаси сеҳрлангандек..;

- Жанлука Пальюка Неаполда нега ҳайрон қолганди?

- Бильбаонинг садоқатли сардори;

- Юбилейга аталган совғалар;

- Гасперини диктаторми?

- "Аср уғрилиги";

- Рекорд ортидан рекорд ва бошқа шу каби эксклюзив материалларни нашримизнинг 36(2145)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!