Ёшлар термамиз Уругвайга боради, ўсмирларимиз эса Бокуда...

Ёшлар термамиз Уругвайга боради, ўсмирларимиз эса Бокуда...

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Лотин Америкаси терма жамоалари билан халқаро турнирда иштирок этади

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвай, Аргентина ва Бразилия U-20 терма жамоалари билан биргаликда халқаро турнирда иштирок этади. Ўйинлар 6, 8 ва 10 сентябрь кунлари Уругвайнинг Малдонадо шаҳрида жойлашган “Доминго Бургенё Мигел” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

***
Айтганча, Озарбайжоннинг Габала шаҳрида йиғин ўтказаётган ўсмирлар терма жамоамиз илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда Жамолиддин Убайдуллаев шогирдлари муроса кўчасини танлади. 2:2 ҳисоби қайд этилган учрашувда терма жамоамиздан голларга Шерзод Абдулбориев ва Николас Акопов муаллифлик қилди. 

Ушбу жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 29 июль куни бўлиб ўтади.