АПЛ. 38-тур: «Манчестер Сити» энди ягона!
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Амир Ибрагимов «МЮ» сафида «покер»га эришиб, «Ньюкасл» 4:1 ҳисобида доғда қолдирилишини таъминлади.
Йўқ, гап АПЛда текис иштирок этолмаётган Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа ҳақида кетаётгани йўқ. Россиялик футболчи шунчаки, U-16 тоифасидаги жамоалар ўйинида ўзини кўрсатди.
Амир Ибрагимов - ҳозирда ёш «қизил иблислар» жамоасининг чин етакчиси ва ҳақиқий юлдузи! Асли доғистонлик иқтидор 11 ёшидан буён Англияда яшаб, шуғулланмоқда. Амир аввалига «Шеффилд Юнайтед» академиясида таҳсил олди, кейинчалик «МЮ» тизимига ўтди. 2022 йилнинг ёзида эса «Юнайтед» раҳбарияти Ибрагимов билан шартнома тузишга қарор қилди. Ҳозирда жамоа мухлислари бу йигитчага келажак умиди сифатида қарашмоқда. Мана, у «қарғалар» дарвозасини 4 марта нишонга олиш асносида бундай умидлар бежиз эмаслигига ишора қилди, гўё.
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789