РПЛ. 29-тур: «Темирйўлчилар» яна гол уришди...
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
“Насаф” сўнгги марта 233 кун олдин 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2021-йил 27-сентябр куни қаршиликлар “Бунёдкор” дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишган эди.
*** “Қизилқум” сўнгги бор “аждарлар”ни 1285 кун олдин мағлуб этган (2:0, 10-ноябр 2018-йил).
*** “Нефтчи”нинг голсиз серияси 350 дақиқага етди. Фарғоналиклар сўнгги бор 6-турда “Динамо” дарвозасини ишғол қилишган эди.
*** “Нефтчи” ва “Динамо” қизил карточкалар сони бўйича жорий мавсум Cоcа-Cола Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Ортда қолган учрашувлар давомида ушбу жамоаларнинг 3 тадан футболчиси майдондан четлатилди.
***
“Динамо” ушбу мавсум Cоcа-Cола Суперлиганинг иродасиз жамоалари қаторида бормоқда. Самарқандликлар ўзлари ҳисобни очган 4 та ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди.
* “Бунёдкор” — “Динамо” 2:1
* “Динамо” — “Локомотив” 3:1
* “Олимпик” — “Динамо” 1:1
* “Металлург” — “Динамо” 2:1.
Бундан ташқари, "Динамо" ушбу мавсум сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар сабаб 3 та баҳсда мағлубиятга учради.
* “Бунёдкор” — “Динамо” 90+3
* “Динамо” — “Навбаҳор” 90+4
* “Металлург — “Динамо” 90+7
***
"Нефтчи"нинг Намангандаги омадсизликлари давом этди. Фарғоналиклар сўнгги бор "Навбаҳор" майдонида 2011-йилда (2:0) ғалаба қозонишган. Шундан сўнг ҳозирга қадар мазкур жамоалар Наманганда 8 бор тўқнаш келди. Ушбу беллашувларнинг 3 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 5 тасида эса кучлар тенг келган.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
«Брест» тарихда илк марта ЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789