ОФК низоми ўзгардими?
Амалдаги раҳбар Шайх Салмон 11 йилдан буён ташкилот етакчиси ҳисобланади.
Хабарингиз бор, Хитойдаги йиғин доирасида бош жамоамиз 13 октябр куни ўртоқлик учрашувида Виетнам устидан ғалабага (2:0) эришди.
Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» каналида ёзилишича, Виетнамга қарши ўйин бош мураббий Сречко Катанец учун миллий жамоа бошқарувидаги 23 учрашувга айланган. Словениялик мутахассис бу борада 24та ўйинга эга Самвел Бабаянга яқинлашди. У йил якунига қадар статистикада икки мураббийни ортда қолдириб, тўртликка кириш имкониятига эга.
Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар:
1. Миржалол Қосимов – 54та ўйин
2. Вадим Абрамов – 44та
3. Рауф Инилеев – 29та
4. Равшан Ҳайдаров – 25та
5. Самвел Бабаян – 24та
6. Сречко Катанец – 23та.
Миллий жамоа мураббийи сифатида эришилган ғалабалар сони бўйича ҳам Катанец Рауф Инилев ва Равшан Ҳайдаровни ортда қолдирди ва энди январгача бу кўрсаткич бўйича ҳам 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.
Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп ғалабали ўйин ўтказган мураббийлар:
1. Миржалол Қосимов – 22та ғалаба
2. Вадим Абрамов – 20та
3. Самвел Бабаян – 16та
4. Сречко Катанец – 14та
5. Равшан Ҳайдаров – 13та
6. Рауф Инилеев – 13та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси январда Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади. Вакилларимизни 16 октябр куни Хитойга қарши яна бир ўртоқлик баҳси кутиб турибди.
Амалдаги раҳбар Шайх Салмон 11 йилдан буён ташкилот етакчиси ҳисобланади.
Бельгиялик собиқ футболчи Эден Азар Англиянинг «Челси» клубига даромад келтирди.
Ҳиндистон футболи афсонаси ва терма жамоа сардори Сунил Четри 6 июнь куни терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорини эълон қилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789