Солер ва Руис ҳам кетишади

Солер ва Руис ҳам кетишади

«ПСЖ» раҳбарияти янги ўйинчиларни олиш олдидан таркибда жиддий тозалаш ишларини ўтказадиган бўлди.

Инсайдер Руди Галеттининг ёзишича, мураббийлар штаби майдон марказида ўйнаган икки испаниялик футболчининг жавобини бериб юборишга тайёр. Гап Карлос Солер ва Фабиан Руис ҳақида кетмоқда. Ҳар икки ўйинчи ўтган йили ёзда трансфер қилинган эди. Пойтахтликлар Карлос учун «Валенсия»га 18 миллион, Фабианни олиш мақсадида «Наполи»га 23 миллион евро тўлаган. Бу футболчилар дебют мавсумида мураббийлар штаби ишончини қозона олмади. Испаниялик ярим ҳимоячилар чемпионатда ўттизга яқин ўйинда майдонга тушган бўлса-да, ўз ҳисобига 3тадан гол расмийлаштирди холос.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.