Италия «А» серияси. 37-тур: 65 йил бадалига илк марта...
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
«Барселона» ёзги трансфер ойнасида Френки де Йонгни сотишга қарор қилди, дея хабар бермоқда As нашри.
Манбанинг ёзишича, Каталония клуби «Валенсия» хавбеки Карлос Солер трансфери масаласида келишувга эришган. «Барса» 25 ёшли яримҳимоячи учун 20 миллион евро трансфер пули тўлашга тайёр. Раҳбарият футболчининг шартномаси бўйича ҳам келишувга эришган. Хави «Барса» директори Матеу Алеманига ушбу трансферни амалга оширишга рухсат берган. Солер билан келишувга эришилгач, «Барселона» ёзда Френки де Йонг билан хайрлашишга қарор қилган. Нидерландиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Барса» бу трансфердан 70 миллион евро пул ишламоқчи. Маълумот учун, Солер жорий мавсум жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган. Аввалроқ, «МЮ» янги устози Эрик тен Хаг «Барса»даги собиқ шогирди Фрэнки де Йонгни Англияга таклиф этаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
«Реал» Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31та ўйинга етказиб (24та ғалаба ва 7та дуранг), клуб рекордини янгилади.
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789