Суперлига, 8-тур: «Динамо» бу сафар «Пахтакор» билан дуранг ўйнади...
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
Қитъада клублар миқёсидаги футболни янги даражага олиб чиқиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси Профессионал футбол бўйича махсус ишчи-гуруҳни ташкил қилди.
Янги ташкил қилинган Профессионал футбол бўйича ОФК ишчи-гуруҳи раиси этиб яқин ўтмишнинг машхур футболчиси, кореялик Парк Жи Сунг тайинланди. Унинг аъзолари сафидан Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Ветнам, БАА ҳамда Ўзбекистон вакиллари ўрин олди.
Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида ўтган Профессионал футбол бўйича ишчи-гуруҳининг илк йиғилишида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди.
Унда қитъанинг клублар миқёсидаги мусобақалари ислоҳоти, легионерларга таъқиқ олиб ташланишидан кейинги маҳаллий футболчилар тарбиялашни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, ОФК Лицензиялаш регламентига қўшимчалар киритиш, ОФКнинг Профессионал футбол бўлими тузилмасини қайтадан шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
«Ал-Ҳилол»нинг «Ал-Наср» билан қарама-қаршиликларга боғлиқ мағлубиятсиз серияси 4та ўйинга етди.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789