Орсато кўз ёшини тия олмади

Орсато кўз ёшини тия олмади

ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини доирасидаги «ПСЖ» ва «Боруссия» (0:1) учрашувини бошқарган Даниэле Орсато учрашувдан кейин кўз ёшларини тия олмади.

Гап шундаки, Париждаги «Парк де Пренс» ўйингоҳида ўтган учрашув италиялик 48 ёшли ҳакамнинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинига айланди. Орсато 2006 йилдан буён «А» серияда, 2007 йилдан УЕФА турнирларида фаолият юритиб, 2012 йилдан Чемпионлар лигасининг ўйинларига мунтазам тайинланадиган бош ҳакамга айланганди. Италиялик ҳакам жорий мавсум тугаши билан фаолиятини якунлайди. Евро-2024 баҳслари Орсатонинг сўнгги мусобақасига айланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.