ОЧЛ финали жавоб ўйинини ҳам Ильгиз Танташев бошқаради

ОЧЛ финали жавоб ўйинини ҳам Ильгиз Танташев бошқаради

Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.

Осиё Чемпионлар лигасининг финал қарама-қаршилиги икки учрашувдан иборат бўлади. Ғарб ва Шарқ минтақасидан ОЧЛ финалига «Ал-Айн» ҳамда «Йокогама Маринос» йўл олган. Япония ва БАА клуби ўртасидаги ҳал қилувчи финал жавоб баҳсини бошқариш Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.
Унга қанотларда одатдагидек Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради. Шунингдек, яна бир ҳакамимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган.
Осиё Чемпионлар лигаси. Финал
25 май | 21:00
«Ал-Айн» – «Йокогама Маринос»
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов (барчаси – Ўзбекистон)
Маълумот учун, финалнинг дастлабки ўйини 11 май куни Японияда бўлиб ўтади.