Суперлига, 8-тур: «Динамо» бу сафар «Пахтакор» билан дуранг ўйнади...
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
«Ювентус»нинг ашаддий фанатларидан бири ўз автомобилини сотганида, катта манфаат кўрарди моддий томондан
Бироқ у кўнмади. Гап шундаки, такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган мухлис йиллар давомида машинасини «бьянконерлар» шарафини ҳимоя қилган футболчилар дастхати билан безаган. Оддий айтганда, Fiat Ulysse русумли автомобилда нақ 170та имзо бор...
Томмазо Агостанинг ақлга сиғмас тарихи. Яқинда ижтимоий тармоқларда оддий такчиси араб шайхларидан бирининг ўта манфаатли таклифини рад этгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Хуллас, Ар-Риёдда яшайдиган шайх Томмазо автомобилини кўриб, шу қадар ҳайратланганки, уни 100 минг еврога сотиб олишни истаган. Аммо «Ювентус» тиффозиси шундай мўмай таклифдан бош тортди. Бинобарин, ушбу Fiat Ulysse таксичи учун фақат иш воситаси эмас, балки Турин клубига чексиз муҳаббати рамзи ҳам.
Диққат қилинг, автомобилнинг ички ва ташқи томонлари «Ювентус» афсоналари дастхати билан тўла. Жами 170та имзо орасида Криштиану Роналду, Жанлуижи Буффон, Карлос Тевес, Зайниддин Зидан, Жоржо Кьеллини каби мегаюлдузларники ҳам бор, албатта. Қисқаси, «Ювентус» тарихида катта роль ўйнаган футболчилар изини ўзида мужассам этган улов. Ҳа, ҳали ҳам чин муҳаббатнинг баҳоси йўқ, барибир. Томмазо Агостанинг эскигина машинани 100 минг еврога сотишдан бош тортгани - бунга далил.
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
«Ал-Ҳилол»нинг «Ал-Наср» билан қарама-қаршиликларга боғлиқ мағлубиятсиз серияси 4та ўйинга етди.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789