Ирода намойишининг турли кўриниши ёхуд энди Наманганда рекорд
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
ОЧЛ 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Нассажи Мазандаран” (2:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг 1-қисмида меҳмонлар устози Меҳди Раҳмати қатнашиб, ўз тассуротлари билан ўртоқлашди..
- Айтиш жоизки, 1-бўлимда режаларимиз амалга ошди ва дастлабки 45 дақиқаликни ғалаба билан якунладик. Иккинчи таймда эса хатоликлар юз бера бошлади. Шунингдек, ҳакамнинг ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашдаги кичик хатоси туфайли бизга қизил карточка кўрсатилди. Шундай бўлсада, жамоамиз яхши ўйин кўрсатди, улардан миннатдорман. Мазкур беллашувдаги мағлубиятимиз кечиктирилган офсайд сабабли рўй берди.
Ушбу баҳсда мухлисларнинг ҳакамга қилган босими ҳисобига рефери кўп маротаба хатога йўл қўйди, деб ҳисоблайман. Зотан, унинг ушбу "ноқислиги" сабабли, қизил карточка олдик ва ўша четлатишдан сўнг, ўйин буткул ўзгариб кетди. Чунончи шуни учун ҳам мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Жароҳати бор ўйинчиларимизни ҳам майдонга туширишга тўғри келди. Агар ҳакам қизил карточка бермаганида, иккинчи голни уриб, баҳсни ғалаба билан якунлар эдик.
Бугунги ўйиндаги натижа фаолиятимдаги энг оғири. Қизил карточкани ҳалигача ҳазм қила олмаяпман. Офсайд аниқланганидан сўнг, ҳакамлар VARни кўриб, футболчимизни майдондан четлатди.
- Наманган ҳақидаги таассуротларингиз ва мухлислар яратган атмосфера ҳақида нима дея оласиз?
- Мухлислар “Навбаҳор”ни жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Ушбу ғалаба ишқибозлар эффекти сабабли, рўй берди деб ўйлайман. Яна такрор айтаман "судьялар" мухлисларнинг босими туфайли хато қилишга мажбур бўлишди. “Навбаҳор”нинг ютуғи тўлиғича мухлисларники. Эронлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар камчилик бўлишларига қарамасдан, бизни имкони борича қўллаб-қувватлаб туришди.
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789