Маош ўрнига катта бонуслар!...

Маош ўрнига катта бонуслар!...

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа клуб билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.

32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойида ниҳоясига етади ва клуб испаниялик билан ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда, бироқ маоши қисқартирилган ҳолда. Журналист Роб Доусон хабарига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти маоши камайтирилишини талаб қилишда давом этмоқда, бироқ дарвозабон шартномасида ўтказилган ўйинлар сонига қараб сезиларли бонусларни белгилашга тайёр. Давид де Хеа жорий мавсумда Эрик тен Хаг жамоаси сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол ўтказиб юборган ва 18 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.