Каримга янги шартнома таклиф қилинди

Каримга янги шартнома таклиф қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Карим Бенземага клуб билан шартномасини узайтиришни таклиф қилди.

34 ёшли ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади. Мадридликлар келишувни 2024 йилгача узайтиришни таклиф қилишди. Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 32 ўйинда майдонга тушиб, 27та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди. Клуб билан биргаликда Бензема Испания чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсум якунида Бензема Ла Лига ва Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари ҳам бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.