Икарди «Галатасарой»да қолади

Икарди «Галатасарой»да қолади

«ПСЖ» ва «Галатасарой» Мауро Икарди трансфери бўйича келишувга яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳужумчининг келишуви ёпилган ва «Галатасарой» ва «ПСЖ» футболчини трансфер қилишга келишиб олган. Француз клубидаги манбалар Париж  гранди яқин орада трансферни маъқуллашини тасдиқлади. Ҳозир томонлар ҳужжатларни кутмоқда. Икарди аллақачон турк клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. «Галатасарой» ҳужумчи учун тахминан 10 миллион евро тўлайди. 2019 йилда Мауро «Интер»дан ижара асосида «ПСЖ»га ўтди. Орадан бир йил ўтиб, уни 50+8 миллион еврога сотиб олган ҳолда, тўлиқ шартнома имзоланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.