ГРИЛИШ - «ЧЕЛСИ» НИШОНИДА!

ГРИЛИШ - «ЧЕЛСИ» НИШОНИДА!

«Челси» мутасаддилари «Манчестер Сити»дан футболчи олишни режалаштирмоқда.

«Аристократлар» нишонига Жек Грилиш тушган. «Шаҳарликлар» бу ўйинчини 2021 йили 100 миллион фунтга харид қилганди. Бора-бора Жек Грилиш Хосеп Гвардиола жамоасида иккинчи даражали ижрочига айланиб қолди. Кейинги пайтда 28 ёшли футболчи собиқ жамоаси «Астон Вилла»га қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. Грилиш ўзига асосий ролни берадиган бошқа клубга ўтишга мойиллик билдиряпти. Трансферлар масаласида «Челси» манчестерликлар билан яхши муносабатга эга. Улар худди аввалги мавсумларда «Сити»дан Раҳим Стерлинг ва Коул Палмерни олганидек, Жек Грилишни ҳам ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.