Суперлига. «Навбаҳор» 90+4-дақиқадаги гол эвазига «Нефтчи»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
ФИФА март ойи рейтингида Ўзбекистон икки поғона юқорилаб, 64-ўриндан жой олган бўлса, қўшниларимиз орасида ҳам ўсиш кузатилган.
Ўтган йилнинг апрель ойи билан солиштирганда бош жамоамиз 74-поғонадан 64га кўтарилган. Тожикистон юзликда, Қирғизистон Қозоғистон ўрнини эгаллади, Туркманистонда пасайиш, Афғонистон 7 поғона кўтарилди…
Осиё кубогида чоракфиналгача етиб борган, ЖЧ-2026 саралашида Саудия Арабистони билан Душанбеда дуранг қайд этган Тожикистон миллий жамоаси март ойи якунларига кўра, 99-ўринда қолди.
Қирғизистон эса саралашда Хитой Тайпейи устидан эришилган икки ғалаба орқали 4 поғона кўтарилди ва 100-ўриндан жой олди.
Яна бир қўшни мамлакат Қозоғистон миллий жамоаси эса Евро-2024 плей-офф босқичидаги омадсизлик сабабли уч поғона пастлаб, юзликдаги ўрнини Қирғизистонга бўшатиб, 103-ўринга тушди.
Март ойидаги саралаш баҳсларида Эронга икки ўйинда ҳам мағлуб бўлган Туркманистон 143-ўриндан жой олган.
Яна бир қўшнимиз Афғонистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, бир йўла 7 поғона юқорилаб, 151-ўриндан жой олган.
Умуман олганда юқоридаги жадвалда Ўзбекистон Осиёнинг энг кучлилари қаторида 8-ўриндалигини кўриш мумкин.
Марказий Осиё:
1. Ўзбекистон (64)
2. Тожикистон (99)
3. Қирғизистон (100)
4. Қозоғистон (103)
5. Туркманистон (143)
Топ-5:
Аргентина
Франция
Бельгия
Англия
Бразилия
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Олдин хабар берганимиздек, бугун Суперлигамизда 8-тур баҳслари бошланди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789