Ирода намойишининг турли кўриниши ёхуд энди Наманганда рекорд
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
«Манчестер Юнайтед» асли испаниялик (Мадрид) бўлган 32 ёшли дарвозабони Давид Де Хеа 12 йиллик фаолиятидан кейин клуб билан хайрлашганини эълон қилди.
«Ўтган 12 йил давомидаги менга нисбатан меҳр ва муҳаббат учун сизларга миннатдорчилигимни етказмоқчиман. Мен учун қадрли бўлган сэр Алекс Фергюсон мени бу клубга таклиф этгач, ҳозиргача кўп нарсага эришдик. Ҳар сафар бу клуб либосини кийганимда фахр ва ғурур ҳиссини туйганман.
Бу ерга келганимдан кейин ўтган давр мен учун муваффақиятли ва унутилмас бўлди. Мадридни тарк этган болакай сифатида Манчестерда ҳозирги даражамга етишим ҳақида ўйламагандим.
Ҳозирга келиб янги чақирувни қабул қилиш, ўзимни янги муҳитда синаб кўришнинг мавриди етди. Манчестер ҳар доим менинг юрагимда бўлади, Манчестер мени улғайтирди ва ҳеч қачон тарк этмайди. Биз бунинг барчасига гувоҳ бўлдик», - дея ёзади Давид Де Хеа «твиттер»даги саҳифасида.
«МЮ» ҳам Давид Де Хеа билан расман хайрлашди. Испаниялик дарвозабоннинг «Юнайтед» сафидаги 12 йиллик фаолиятида («МЮ» сафида АПЛдаги 415 ўйиндан 147тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган) эришган ютуқлари:
- АПЛ чемпионлиги
- Европа лигаси
- Англия кубоги
- Англия лига кубоги (2 марта)
- ПФА талқинига кўра йил ўйинчиси (5 марта)
- АПЛ олтин қўлқоп соҳиби (2 марта)
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
«Ал-Ҳилол»нинг «Ал-Наср» билан қарама-қаршиликларга боғлиқ мағлубиятсиз серияси 4та ўйинга етди.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789