Дайо уйини тунашди

Дайо уйини тунашди

Франция терма жамоаси ўйинчиси Дайо Упамеканонинг уйини ўғри урди.

Айни пайтда «Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган футболчининг уйи Париж шаҳри яқинида жойлашган. Le Parisien нашри хабарига кўра, 26 июлда рўй берган воқеа вақтида уйда футболчининг онаси ва укаси бўлган. Упамекано хонадонига уч нафар номаълум шахс бостириб кирган. Улар бир нечта телефон, компьютер, банк карталари ва соатларни ўмаришган. Ўғрилар тўртинчи шахс ёрдамида қочиб қолишга улгуришган. Ҳозирча, гумонланувчилардан икки нафари - 17 ва 23 ёшли йигитлар полиция томонидан қўлга олинди. Тергов-қидирув ишлари давом этмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.