Германия Бундеслигаси. 34-тур: Хайрлашув ўйинида юбилей гол...
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
«Бунёдкор» клуби ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги таниқли собиқ футболчиларидан бири Илёс Зейтуллаев клубда иш бошлаганини маълум қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Ювентус» собиқ футболчиси Тошкент клубида бош мураббий Сергей Арслоновга ёрдамчи сифатида ишлайди.
«Бугун ОАВда тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз, «Бунёдкор» футбол клуби Илёс Зейтуллаев билан шартнома тузилганини тасдиқлайди. Аммо мутахассис «Бунёдкор» асосий жамоаси бош мураббийи эмас, балки ёрдамчи мураббийи сифатида фаолият юритади. Яъни, бугунги кунда «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи Сергей Арслонов, унга Анвар Ғофуров ҳамда Илёс Зейтуллаев жуфтлиги ёрдам беради», - дейилади клуб расмий хабарида.
Маълумот учун, 41 ёшли собиқ футболчи футболчилик фаолиятида Италиянинг «Ювентус» (2001-2005 йиллар), «Режина» (2005-2007), «Кротоне», «Женоа», «Верона», «Пескара», «Виртус Ланчано» (2008-2013 йиллар) сингари клублар шарафини ҳимоя қилган. Илёс сўнгги йилларда болалар мураббийи сифатида фаолият юритаётганди.
Зейтуллаев 2001-2007 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси сафида майдонга тушган.
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
«Реал» Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31та ўйинга етказиб (24та ғалаба ва 7та дуранг), клуб рекордини янгилади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789