АS нашри хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» «Реал Сосьедад»ни бошқараётган Иманол Алгуасилнинг атрофидагилар билан дастлабки музокараларни бошлаган. Мутахассиснинг шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган ва унинг трансфери борасида келишиб олиш осон бўлмайди. Бироқ каталонияликлар мураббийнинг фикрини билишга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бирга «Барселона» президенти Жоан Лапорта ёзда «Ливерпул»ни тарк этадиган Юрген Клоппни кўндиришга ҳаракат қилиши мумкин. Немис мутахассиси каталонияликлар раҳбарининг орзусидир. Каталонияликлар ўйинчилари эса Луис Энрике қўл остида ўйнашмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике ўтган ёз «ПСЖ» бош мураббийлигини қабул қилиб олган эди. Унинг асосий вазифаси жамоани Чемпионлар лигаси ғолибига айлантириш ҳисобланади.