Неймар Ришарлисонга 30 минг евро юборди

Неймар Ришарлисонга 30 минг евро юборди

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жамоадоши Ришарлисондан татуировкасини олиб ташлашни сўради, деб хабар беради Daily Star.

Манбага кўра, «ПСЖ» футболчиси «Тоттенхэм» футболчисига татуировка олиб ташлаш амалиётини ўтказиш учун 30 000 евро юборган. Аввалроқ, Ришарлисон ЖЧ-2022дан кейин ўзи, Роналдо ва Неймар билан татуировка қилган эди. Бразилия терма жамоаси Қатардаги мусобақанинг 1/4 финалида Хорватияга имкониятни бой бериб (1:1, пенальтилар сериясида 2:4) жаҳон чемпионатини тарк этди. Жаҳон чемпионатида Ришарлисон миллий терма жамоа сафида 4та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.