АПЛ. 38-тур: «Манчестер Сити» энди ягона!
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Олдин хабар берганимиздек, Анадалусиянинг Севильясида ўтган Испания Кубоги финалида «Реал» «Осасуна» билан тўқнаш келиб, кутилганидек зафар қучди.
Чунончи, Криштиану Роналдунинг "пинҳоний" шогирди Родригонинг дублига ягона жавоб тўпи Торро ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, «қироллик клуби» 20-бор мамлакат кубоги соҳибига айланди. Бу борада «Барселона» (31) ва «Атлетик» (23) мадридликлардан олдинда боришмоқда.
Айтганча, Мадридликлар сардори Карим Бензема эса испан клуби сафидаги 25-совринини қўлга киритди ва бу борада «қаймоқранглилар» рекордчиси Марселога етиб олди.
Шунингдек, 35 ёшли ҳужумчи энг совриндор франциялик футболчи бўлиб турибди — у фаолиятидаги 33-титулни ютди.
Испания Кубоги. Финал
РЕАЛ — ОСАСУНА 2:1 (1:0)
6 май, «Эстадио де-ла-Картуха». 55579 томошабин
Голлар: Родриго (2, 70) — Торро (58).
Реал – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Камавинга, Кроос (Модрич, 82), Вальверде, Тчуамени (Рюдигер, 69), Винисиус, Родриго (Асенсио, 89), Бензема.
Осасуна – Эррера, Аридане, Давид Гарсия, Хуан Крус, Пенья (Рубен Гарсия, 75), Мойсес Гомес (Кике Гарсия, 86), Торро (Ибаньес, 86), Орос, Монкайола, Эз Абде (Барха, 75), Будимир (Чими Авила, 70).
Огоҳлантиришлар: Монкайола (21), Давид Гарсия (37), Милитао (41), Винисиус (45), Камавинга (75), Барха (83), Вальверде (90), Куртуа (90+4), Ибаньес (90+4).
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789