Франция 1-Лигаси. 34-тур: «Брест» ўз тарихини янгилади
«Брест» тарихда илк марта ЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Диққат, Англия футбол ассоциациядан навбатдаги шов-шувли хабар:
АПЛ ўйинларида яқин орада робот-ҳакамларни синовдан ўтказиш жараёни бошланади. Оҳ, футболчиларга ачиниш керак. Ахир темир-ҳакамга на эътироз билдириш мумкин, на бақириш...
Хабар берилишича, АФА бош ижрочи-директори Марк Буллингем раҳбарлигида Англия футболида «автоном» робот-ҳакамлар хизматини жорий этиш ғоясини фаол ўрганиб чиқмоқда. Барчасига АПЛ доирасидаги охирги учрашувларда кузатилган юқори даражали ҳакамлик хатолари серияси сабабдир. Жаноб Буллингем Daily Mail нашрига берган интервьюсида бу масалада муайян қарашга эгалигини яширмади: «Албатта, олдин ҳам ҳакамларнинг нотўғри қарорлари юзасидан етарлича эътироз ва расмий шикоятлар тушган. Энди хатоларни камайтириш масаласида қатъий қадам ташлаш керак. Менимча, робот-ҳакамлар ғояси бу борада бошланғич нуқта бўлади. Ҳозир технология нуқтаи назаридан катта савол бор: қарорларни тезроқ қабул қилиш имкониятини ошириш мумкинми? Чунки ўйин вақти юзага келадиган узоқ тўхталишлар ҳеч кимга ёқмайди, барибир».
АФА бош ижрочи-директорининг айтишича, Англияда ҳакамликни тўлиқ автоматлаштириш ғоясига қизиқиш катта. «Мана, масалан, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаштириш учун ярим автоматик технологиядан фойдаланаётганимизга анча бўлди. Хўш, ҳакамлик охир-оқибат, бутунлай автоматлаштирилиши мумкинми? Нега мумкин эмас. Ҳар ҳолда, уриниб кўриш керак...», - дея Марк Буллингем сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail нашри.
«Брест» тарихда илк марта ЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789