МУРАББИЙЛАР: Грузин футболининг янги қаҳрамони
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эълон қилди.
Унга кўра, 2021 йил якуни бўйича энг кўп зарар кўрган корхоналар орасида иккита футбол клуби ҳам жой олган. Жумладан, Суперлига иштирокчиси Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби йилни 37 миллиард сўм зарар билан якунлаб, энг кўп зарар кўрган ташкилотлар орасида ўнликдан жой олган бўлса, «Пахтакор» 30,3 миллиард сўм зарар билан бу борада 11-поғонадан жой олган.
2021 йил якуни бўйича энг кўп зарар кўрган 20та корхона:
1. «Ўзтрансгаз» АЖ — 2515,8 млрд сўм;
2. Миллий электр тармоқлари — 2105,2 млрд сўм;
3. «Тошиссиқсувққувати» ДУК — 534,3 млрд сўм;
4. «Янги Ангрен ИЭС» АЖ — 304 млрд сўм;
5. Тошшаҳартрансхизмат — 127,6 млрд сўм;
6. «Ангрен ИЭС» АЖ — 87,6 млрд сўм;
7. Ангрен иссиқлик энергияси корхонаси ДУК — 68,3 млрд сўм;
8. «Тошкент иссиқлик маркази» ДУК — 53,6 млрд сўм;
9. Ўзавтотранс сервис МЧЖ — 51,5 млрд сўм;
10. «Бундёкор» ФК МЧЖ — 37 млрд сўм;
11. «Пахтакор» ФК МЧЖ — 30,3 млрд сўм;
Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» кетма-кет иккинчи йил энг катта зарар кўрган ташкилотлар рўйхатидан жой олмоқда. 2020 йилда ҳам «Пахтакор» 82,7 млрд сўм камомад билан бу борада 9-ўриндан жой олган эди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги чемпион «Пахтакор» Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлса, «Бунёдкор» «Ўзбекнефтгаз» қарамоғидаги клуб саналади. «Пахтакор» айни дамда Суперлигада 5 ўйиндан кейин 11 очко билан 3-ўринда, «Бунёдкор» эса 6 ўйиндан сўнг 10 очко билан 5-поғонада бормоқда.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жорий мавсум арафасида ижара келишуви асосида Испаниянинг «Вильярреал» клубига йўл олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789