Суперлига. Водий дербисида қўшимча дақиқалардаги гол масалани ҳал қилди
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
БАА Про-Лигасининг 25-туридан ўрин олган ўйинда «Шаржа» 21 май, шанба куни «Эмирейтс» билан баҳс юритди
«Шаржа» майдонида ўтган баҳс 2:1 ҳисоби билан якунланди, унда мезбонлар ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси,«Шаржа»нинг ғалаба голига Отабек Шукуров муаллифлик қилди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, дарвозасини ишғол этди.
Қайд этиш керак, учрашувда Отабек Шукуров сардор сифатида ҳаракат қилди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Шукуров 23-тур доирасидаги учрашувда дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирганди.
Ушбу ғалабадан кейин «Шаржа»нинг очколари сони 54 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Ал-Айн» ҳисобида 61 очко мавжуд.
БАА Про-Лигаси
25-тур баҳси
21 май шанба
«Шаржа» — «Эмирейтс» 2:1
Голлар: 0:1 — Невес, 1:1 — 41 Кайо, 2:1 — 44 Шукуров.
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Олдин хабар берганимиздек, бугун Суперлигамизда 8-тур баҳслари бошланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789