ОСИЁ КУБОГИ-2024 (U-23). «D» ГУРУҲИ. 3-ТУР: Навбатдаги тўсиқ - амалдаги чемпионлар!

ОСИЁ КУБОГИ-2024 (U-23). «D» ГУРУҲИ. 3-ТУР: Навбатдаги тўсиқ - амалдаги чемпионлар!

Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U-23 гуруҳ босқич баҳсларига якун ясалди.

Ўзбекистон олимпия жамоаси 3 ўйинда 3 ғалабага эришиб, +10 тўплар нисбати билан «плей-офф»га гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Энди Тимур Кападзе шогирдлари чорак финалда Осиёнинг амалдаги чемпиони Саудия Арабистонига қарши саф тортади.

Дохадаги «Khalifa International» стадионида ўтган 3-тур ўйинигача Ўзбекистон ва Вьетнам 6 очкодан жамғариб, кейинги босқич масаласини муддатдан аввал ҳал қилган бўлса-да, бу пешқадам ва 2-ўрин соҳибини аниқлаб бериши керак эди. Гуруҳ ғолибини Саудия Арабистони, 2-ўриндаги жамоани эса Ироқ кутаётган эди. Вьетнамга қарши учрашув олдидан олимпия жамоамизнинг етакчилари Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановлар клублари сафидан Қатарга етиб келишди. Кападзе Ҳусановни асосий таркибга туширган бўлса, Файзуллаевни захирадан майдонга туширишга қарор қилди. Шунга қарамай, олимпиячиларимиз Алишер Одиловнинг дубли ва Русланбек Жияновнинг голи эвазига биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишди - 3:0. Иккинчи бўлим эса чорак финал учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳ босқичида 10та гол уриб, тўп ўтказмай, «D» гуруҳи ғолиби сифатида 1-ўринни эгаллади ва «C» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Саудия Арабистонига қарши 26 апрель куни чорак финалда ўйнайдиган бўлди. Вьетнам эса шу куни «C» гуруҳи ғолиби Ироқ билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.

ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ - 3:0 (3:0)

Бош ҳакам: Абдулла ал Марри (Қатар).

23 апрель. Доха. «Халифа» халқаро стадиони. 2817 томошабин.

Бош ҳакам: Ким Во Сунг, Банг Гиеол (Ж.Корея), Луо Зенг (Хитой), Абдулла Али ал Марри (Қатар).

Голлар: Алишер Одилов (4, 40), Русланбек Жиянов (36), 

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (16.Асадбек Раҳимжонов, 46), 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 8.Иброҳим Ибрагимов, 15.Умарали Раҳмоналиев, 10.Жасурбек Жалолиддинов (17.Диёр Холматов, 46), 11.Отабек Жўрақўзиев (14.Аббосбек Файзуллаев, 70), 20.Русланбек Жиянов (7.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Алишер Одилов (19.Ҳусайн Норчаев, 78).

Вьетнам: 13.Нгуен Анвиет, 2.Нгуен Хонг, 3.Тран Куанг, 4.Луонг Дуй, 7.Хоанг Ван (6.Во Хоанг, 46), 8.Нгуен Дук (12.Нгуен Ван Чонг, 46), 10.Во Нгуен (18.Кхуат Ван Кханг, 46), 17.Нгуен Дук Фу (14.Нгуен Ван Тунг, 83), 19.Нгуен Таи, 20.Нгуен Нгок, 22.Нгуен Минг Куанг (11.Буй Ви Хао, 46).

Огоҳлантиришлар: Саидазамат Мирсаидов (66) - Нгуен Дук (27), Нгуен Хонг (54)

ҚУВАЙТ - МАЛАЙЗИЯ - 2:1 (1:0)

23 апрель. Ал-Вакра. «Ал-Жануб» стадиони. 

3064 томошабин.

Бош ҳакам: Алекс Кинг (Австралия).

Голлар: Салмон ал Авади (45+14), Талал ал Қайси (60) - Азим Росли (63)

Четлатишлар: Салмон ал Авади (84) - Сикх Ижан (45).

1 ЎЗБЕКИСТОН    3      3      0        0        10-0    9

2 ВЬЕТНАМ          3      2      0        1        5-4      6

ҚУВАЙТ             3      1      0        2        3-9      3

4 МАЛАЙЗИЯ       3      0      0        3        1-6      0

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Тимур Кападзе (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): - Ғалаба билан табриклайман. Яратганга шукр, гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозондик. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамиз иш берди ва ғалаба қозондик. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўришда давом этамиз. Саудия билан ўйин қизиқарли бўлишига шубҳам йўқ. Икки йил олдинги Саудия билан ҳозиргисининг таркибида катта ўзгаришлар бўлган. Бу вақт ичида биз ҳам катта ўсишга эришдик. Осиё ўйинларида ҳам улар билан ўйнадик ва ғалаба қозондик. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўз мақсадимиз сари юришда давом этамиз. Саудия ҳам яхши жамоа.

«А» ГУРУҲИ

3-ТУР. 21 апрель

ИОРДАНИЯ - ИНДОНЕЗИЯ - 1:4

ҚАТАР - АВСТРАЛИЯ - 0:0

ҚАТАР          3          2          1          0          4-1       7

2 ИНДОНЕЗИЯ 3          2          0          1          5-3       6

3 АВСТРАЛИЯ 3          0          2          1          0-1       2

4 ИОРДАНИЯ   3          0          1          2          2-6       1

 

«В» ГУРУҲИ

3-ТУР. 22 апрель

БАА - ХИТОЙ - 1:2 (0:2)

Доха. «Абдулла бин Халифа» стадиони. 2411 томошабин.

Бош ҳакам: Ҳусайн Або Йехия (Ливан).

Голлар: Аҳмад Фавзи (48) - Се Веннен (24), Лю Журун (45Қ5).

ЯПОНИЯ - Ж.КОРЕЯ - 0:1 (0:0)

Доха. «Жассим бин Ҳамад» стадиони. 2683 томошабин.

Бош ҳакам: Мажид ал Шамрони (С.Арабистони).

Гол: Ким Мин Ву (75).

Япония: Тайши Нозава, Рику Ханда, Кайто Сузуки, Такаши Учино, Кота Такай, Сота Кавасаки (Курю Мацуки, 63), Сота Фудзио, Сатоши Танака (Жоэл Чима Фудзита, 63), Ю Хиракава (Кейн Сато, 64), Рётаро Араки (Рихито Ямамото, 77), Котаро Учино (Мао Хосоя, 77).

Ж.Корея: Пэк Чон Бом, Чо Хён Тэк (Кан Сан Юн, 62), Ли Кан Хи, Ли Жэ Вон (Пайк Сан Хун, 86), Чан Си Ён, Чхве Кан Мин (Хван Жэ Вон, 58), Ли Тэ Сок, Ким Дон Жин (Ким Мин Ву, 58), Хон Си Ху, Хун Юн Сан, Чон Сан Бин (Кан Сон Жин, 63).

1 Ж.КОРЕЯ          3      3      0        0        4-0      9

2 ЯПОНИЯ            3      2      0        1        3-1      6

3 ХИТОЙ               3      1      0        2        2-4      3

4 БАА                   3      0      0        3        1-5      0

 

«С» ГУРУҲИ

3-ТУР. 22 апрель

ТАИЛАНД - ТОЖИКИСТОН - 0:1 (0:0)

Ал-Вакра. «Ал-Жануб» стадиони. 1498 томошабин.

Бош ҳакам: Яҳё ал Мулла (БАА).

Гол: Манучеҳр Сафаров (90Қ1).

С.АРАБИСТОНИ - ИРОҚ - 1:2 (1:1)

Ал-Райян. «Халифа» халқаро стадиони. 4662 томошабин.

Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония).

Голлар: Аҳмад ал Гамди (45Қ10-пен.) - Али Жассим (45+1-пен.), Мустафо Саадун (63).

С.Арабистони: Муҳаммад ал Абси, Райан Ҳамид, Саад ал Носир, Муҳаммад ал Доссари (Абдулла Ҳавсави, 83), Мешал Сибяни, Файсал ал Гамди (Закариё Ҳавсави, 83), Аҳмад ал Гамди, Авад ал Нашири (Зиёд ал Жоҳани, 46), Хайтам Асири, Айман Яҳё (Марван ал Саҳафи, 31), Абдулла Радиф (Муҳаммад Марран, 65).

Ироқ: Ҳусайн Ҳасан, Йозеф ал Имом (Саад Каррар, 58), Аҳмад Макнази, Зайд Таҳсин, Мустафо Саадун, Ҳусайн Амир, Али Жасим, Ниҳад Муҳаммад (Али ал Мосави, 80), Мунтадар Муҳаммад, Муҳаммад Каррар, Амин ал Ҳамави (Рида Фадхил, 46).

1 ИРОҚ                 3      2      0        1        6-5      6

2 С.АРАБИСТОНИ       3      2        0        1        10-4    6

3 ТОЖИКИСТОН   3      1      0        2        5-8      3

4 ТАИЛАНД          3      1      0        2        2-6      3

ЧОРАК ФИНАЛ

25 апрель (пайшанба)

19:00 ҚАТАР - ЯПОНИЯ

22:30 Ж.КОРЕЯ - ИНДОНЕЗИЯ

26 апрель (жума)

19:00 ЎЗБЕКИСТОН - С.АРАБИСТОНИ

22:30 ИРОҚ - ВЬЕТНАМ

 

ЯРИМ ФИНАЛ

29 апрель (душанба)

19:00 Ж.КОРЕЯ|ИНДОНЕЗИЯ - ЎЗБЕКИСТОН|С.АРАБИСТОНИ

22:30 ҚАТАР|ЯПОНИЯ - ИРОҚ|ВЬЕТНАМ

 

3-ЎРИН УЧУН

2 май (пайшанба)

 

ФИНАЛ

3 май (жума)

 

ТЎПУРАРлар:

Абдулла Радиф (С.Арабистони) - 3та

Айман Яҳё (С.Арабистони) - 3та

Ли Ён Жун (Ж.Корея) - 3та

Рустам Соиров (Тожикистон) - 2та

Алишер Одилов (Ўзбекистон) - 2та...