Суперлига. Водий дербисида қўшимча дақиқалардаги гол масалани ҳал қилди
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Осиё Кубоги(U23) финали доирасидаги Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинига соат 14:00 дан бошлаб мухлислар киритилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Таъкидланишича, стадионга келувчи мухлисларнинг кўплигини инобатга олиниб, уларга қулайлик яратиш мақсадида учрашувни томоша қилиш учун мухлислар стадионга соат 14:00 дан бошлаб киритилиши белгиланган. Шунинг учун ҳам Чилонзор туманининг ўйингоҳга туташ айрим кўчаларда соат 12:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:
«Стадионга кирадиган мухлислардан ўзлари билан ёнувчан, кесувчан, ўткир тиғли буюмларни, шунингдек елим идишлардаги (баклажка) сувларни олиб кирмасликларини сўраймиз. Стадионга келишда жамоат транспортидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.
Айтганча, финални бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилинди.
ЎФАнинг ёзишича, Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинини қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Салман Аҳмад Фалаҳи. Унга қанотларда Юсуф Ареф аш-Шамари ҳамда Заҳий Снаид аш-Шаммари ёрдам беради.
Учрашувда VAR ҳаками вазифаси Омар Муҳаммад Аҳмад Ҳассанга (БАА) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 19 июнь, якшанба куни соат 18:00 да «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Олдин хабар берганимиздек, бугун Суперлигамизда 8-тур баҳслари бошланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789