МУРАББИЙЛАР: Грузин футболининг янги қаҳрамони
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Сизга яхши маълумки, бугун Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастури ярим финал доирасидаги баҳслар якунланиб, финалчилар ва 3-ўрин учун курашадиган жамоалар номи маълум бўлди.
Хусусан, Хангжоудаги ўйинда Темур Кападзе мураббийлигидаги олимпия жамоаси Ж.Кореяга ютқазиб қўйди. Зотан, дарвозамизга киритилган иккинчи "туфта" гол вакилларимизга жуда қимматга тушди ва 1-бўлимда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик.
2-таймда ёшларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳар қанча уринишмасин, кореяликлар ғалабани сақлаб қолишди. Устига-устак Абдурауф Бўриев кераксиз жойда 75-дақиқада иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Хуллас, корейслар ҳақли равишда финалга чиқишди, десак мублоаға бўлмайди.
Турнирнинг бошқа яримфинал баҳсида эса Япония Гонгконгни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, турнирнинг амалдаги чемпиони Жанубий Корея финалда Японияга қарши ўйнайдиган бўлди. Ўзбекистон эса бронза медали учун яна ўша Г онконгга қарши 4-марта майдонга тушади. Бу турнирдаги ўзаро 3-ўйин бўлади. Баҳслар 7 октябр куни бўлиб ўтади.
***
Ўзбекистон Осиё ўйинларида Жанубий Кореяга қарши
1994. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:0
2010. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:3
2018. Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:4
2023. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2
***
Осиё Ўйинлари-2022. Яримфинал.
4 октябр (чоршанба)
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН 2:1 (2:1)
Ҳакам: Ашканани Аммар (Кувайт)
Голлар: Чон Ву Ён 4, 38 – Жасур Жалолиддинов 25.
Жанубий Корея: 1.Ли Гванг Йеон, 2.Хванг Жаэ Вон, 4.Парк Жин Сеоб, 14.Ли Хан Беом, 19.Сеол Юнг Ву, 6.Хонг Хюн Сеок, 7. Чон Ву Ён (15.Жунг Хо Йоен, 59), 8.Паик Сеунг Хо (С), 10.Чо Юнг Вук, 11.Ум Вон Санг (20.Ан Жаэ Жун, 66), 18.Ли Канг Ин (17.Сонг Мин Кю, 59).
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (15.Шерзод Эсанов, 85), 9.Улуғбек Ҳошимов (11.Отабек Жўрақўзиев, 85), 10.Жасур Жалолиддинов (6.Беҳзод Шамсиев, 76), 14.Иброҳимхалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов (19.Ҳусайн Норчаев, 46), 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 20.Русланбек Жиянов (22.Алишер Одилов, 61).
Четлатиш: Абдурауф Бўриев, 75 (2-сариқ).
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жорий мавсум арафасида ижара келишуви асосида Испаниянинг «Вильярреал» клубига йўл олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789