Италия «А» серияси. 37-тур: 65 йил бадалига илк марта...
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
Хабарингиз бор, ОКМК бугун Арбилда «Эйр Форс»га қарши майдонга тушди ва афсуски 1-бўлимда ўзида учта гол ўтказиб юбориб ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя қолди.
Чунончи, 2- бўлимда Мираҳматов ва Боакенинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришган бўлишсада (3:2) барибир турнирни "О" очко билан якунлашди.
Шундай қилиб, Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги 6та ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, турнирни очкосиз якунлашди. Мезбон Ироқнинг «Эйр Форс»и эса 10 очко билан 3-ўринни эгаллади.
Айтганча, олмалиқликлар гуруҳдаги барча ўйинларда мағлубиятга учрашиб, "Нефтчи"нинг 2004 йилдаги антирекордини такрорлашди.
Ўша пайтда Юрий Саркисян бошқарувидаги "Нефтчи" барча 6та ўйинни мағлубият билан тугатган. 5та гол урган ва 18та тўп ўтказиб юборган, - 13.
Бугунги олмалиқликларда эса тўплар нисбати -17 кўринишини олди. Шунингдек, ОКМК ОЧЛда ўзбек клублари орасида гуруҳ босқичида дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоага айланди ( 22та).
ОЧЛ. 6-тур
«ЭЙР ФОРС» (Ироқ) — ОКМК – 3:2 (3:0)
Голлар: Абдул Амир 14, Атчу 15, Муҳаммад Қосим 42 – Миржаҳон Мираҳмадов, 62, Мартин Боаке 90+2.
«Эйр Форс»: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2. Маъруфий (6.Самеҳ Саид, 77), 7.Шариф Абдул Кадим, 24.Ҳасан Матрук, 40.Н'Диайе, 44.Ҳамуд Машан, 13.Атчу (5.Юсуф Фавзи, 66), 19.Муҳаммад Қосим (14.Эдуку, 74) 25.Саад Абдул Амир, 30.Мустафо Волид Фатла (16.Шиҳоб Раззоқ, 74), 88.Муҳаннад Абдулраҳим (77.Аҳмад ал Сарори, 74).
ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 29.Виталий Денисов, 4.Миржамол Қосимов (38.Сирожиддин Башриддинов, 90), 24.Мурат Эрматов (23.Искандар Бусинов, 83), 88.Сиёвуш Хақназарий, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (39.Аслбек Умирзоқов, 90), 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов.
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
«Реал» Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31та ўйинга етказиб (24та ғалаба ва 7та дуранг), клуб рекордини янгилади.
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789