Моуриньо ўзини мақташдан тўхтамаяпти

Моуриньо ўзини мақташдан тўхтамаяпти

“Рома”дан ҳайдалганидан бери ишсиз юрган Жозе Моуриньо вақтини журналистларга интервью беришга бағишлаяпти.

Португалиялик мутахассис сўнгги иш жойи – Рим клубида эришган натижалари билан мақтанди.

- Мен кейинги икки йилда иккита финалда иштирок этган европалик ягона мураббийман. Шу боис, ҳозирги кун ҳақида гаплашайлик.

20 йил олдин Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанимга айбдор эмасман. Агар сиз мураббийлардан “икки марта кетма-кет Еврокубоклар финалида иштирок этишни истайсимиз?” деб сўрасангиз, 90 фоизи бунга розилик беради, - деди Жозе Моуриньо.

Таниқли мураббий қўл остида римликлар Конференциялар кубоги ва Европа Лигаси кубоги финалида иштирок этган. “Рома” Конференциялар кубогининг илк ғолиби сифатида тарихга кирди. Ўша пайт римликлар сафида ўйнаган Элдор Шомуродов ҳам ушбу мусобақа ғолибига айланган.

Умуман олганда, “Рома” қарийб уч йил ичида Жозе Моуриньо бош мураббийлигида 96 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та ғалаба, 23 та дуранг ва 29 та мағлубият қайд этган.

Моуриньо мураббий сифатида “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Реал”, “Интер”, “Порту”, “Лейрия” ва Бенфика”да ишлаган.