Мане Бундеслигага йўл олиши мумкин

Мане Бундеслигага йўл олиши мумкин

«Ливерпуль» вингери Садио Мане фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, «Бавария» 30 ёшли футболчига даъвогарлик қилмоқда. Мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамижич ўтган ҳафта сенегаллик футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи ROOF агентлиги менежерларидан бири билан учрашди ва суҳбат чоғида Маненинг эҳтимолий трансфери масаласи кўтарилди. Бироқ ҳозирча клублар ўртасида музокаралар ўтказилмаган. Қайд этилишича, вингер музокараларда фаоллик кўрсатмаётган мерсисайдликлар раҳбариятдан норози, чунки клуб асосан Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома тузишга эътибор қаратмоқда. Маненинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугаши боис уни сотиш варианти ҳам истисно қилинмайди ва Салиҳамижич бундан фойдаланмоқчи. Шунингдек, «Бавария»нинг ҳаракатларига ярим ҳимоячи Серж Гнабри билан музокаралардаги муваффақиятсизлик ҳам таъсир кўрсатмоқда - агар янги битим бўйича келишиб олинмаса, уни сотишга тўғри келади. Маълумот учун, Мане бу мавсумда АПЛда 32та баҳсда 14та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.