Леауга даъвогарлар сафи кенгайди

Леауга даъвогарлар сафи кенгайди

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида.

Аввал хабар қилинганидек, португалга «Челси» ва «Манчестер Сити» қизиқмоқда, лондонликлар ҳатто ўтган ёзда 23 ёшли футболчини сотиб олишга ҳаракат қилишган. Mirror хабарига кўра, «МЮ» «А» серия юлдузи учун даъвогарлар рўйхатига қўшилди. «Қизил иблислар» бош мураббийи Эрик тен Хаг Леаунинг истеъдоди ҳақида жуда яхши фикрда ва клуб аллақачон ҳужумчини ўрганиш учун «Милан» ўйинларига скаутларни юборган. Рафаэл Леау «россонери» билан 2024 йилда тугайдиган шартномасини ҳали узайтиргани йўқ, бу эса футболчига қўшимча қизиқиш уйғотмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.