АПЛ. 38-тур: «Манчестер Сити» энди ягона!
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Хвича Кварацхелия ва Грузия термаси Шотландияда сувга «ғарқ» бўлди ёхуд футбол бўйича Евро-2024 саралашида сув полоси ўйини.
«А» гуруҳидан ўрин олган Шотландия - Грузия учрашуви турнир жадвали нуқтаи назаридан муҳим эди. Якунда Шотландия миллий жамоаси 2:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига очколари сонини 12тага етказди (100 фоизли натижа).
Глазгодаги машҳур «Хэмпден Парк» стадионида ўтказилган ўйиннинг асосий сифати - кучли жала. Учрашув бошланиши билан ёмғир шу қадар кучайдики, қисқа вақтда майдон «кўл»га айланди. Натижада бош ҳакам Иштван Вад 11-дақиқада жамоалар сардорлари билан маслаҳатлашган ҳолда, ўйинни тўхтатиб туришга қарор қилди. Кейин майдонга махсус ишчилар тушиб, швабралар ёрдамида майдонни сувдан тозалашга киришдилар. Аммо ёмғир шу қадар кўп ёққанидан бу вазифани тўлиқ бажариш имкони топилмади. Қисқаси, стадион ходимлари 1 соатча сув билан «олишишди». Боз устига, ёмғирнинг тўхтамагани ҳам уларнинг ишларини янада оғирлаштирди. Бу вақт давомида расмийлар бир неча марта майдонга тушиб, унинг ҳолатини баҳолашди ҳам.
Қизиқ, ўйинни қолдириш мумкин эмасми? Мумкин, фақат шуниси борки, бундай тўхтам катта муаммоларни юзага олиб чиқарди. Ахир клуб футболининг якунланганига анча бўлди ва футболчилар тезроқ таътилга чиқишлари керак. Хуллас, қолдирилган ўйин учун халқаро тақвимда бўш кун топиш — мушкул вазифа. Барчасини ҳисобга олган расмийлар гуруҳи 1 соатдан сўнг жамоаларни майдонга қайтарди. Бироқ 15 дақиқалик чигилёзди машқларидан кейин футболчиларнинг яна кийиниш хонасига қайтишларига тўғри келди. Шу тариқа мухлислар ўйин рестартини чамаси 1,5 соат кутишди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789