Фелиш «ПСЖ»га ўтиши мумкин

Фелиш «ПСЖ»га ўтиши мумкин

«Атлетико»нинг португалиялик ҳужумчиси Жоау Феликс «ПСЖ»га ўтиши мумкин, деб ёзди журналист Шей Лугасси.

Манбага кўра, испан клуби вакилларининг ўзлари парижликлар раҳбариятига португалияликни сотиб олишни таклиф қилишган. Сабаби, “матрасчилар” раҳбарияти ҳужумчининг ўйинидан кўнгли тўлмаган. 22 ёшли Фелиш ўтган мавсумда «Атлетико» сафида барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.