ЕЧЛ-2023/2024. Ярим финал. Жавоб ўйинлари: Кобелнинг дарвозаси сеҳрлангандек...
Килиан Мбаппе, барибир «ПСЖ»ни ЕЧЛ финалисиз тарк этадиган бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»си Килиан ва бутун Парижни ярим финалда тўхтатди.
Бир неча кунлардан сўнг Қатар майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари старт олади.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзия, Қувайт ва Ветнам жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Футболимиз раҳбари ёшларимиз олдида турган ушбу мусобақанинг масʼулияти ҳақида фикр билдирар экан, мусобақада жамоамизга шахсан Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан мухлислик қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизга байрам ва хурсандчилик тақдим этиш имконияти мавжудлиги, бу борада жамоанинг потенсиали етарли эканлиги айтилди. Энг муҳими — жамоада ғалаба руҳи борлиги ҳамда жанговар таркиб йиғилгани қайд этилди.
Жамоа бирдам бўлиб, интизомли ўйин кўрсатган ҳолда юрт обрўсини муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидланди.
Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маʼлумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.
Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.
Килиан Мбаппе, барибир «ПСЖ»ни ЕЧЛ финалисиз тарк этадиган бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»си Килиан ва бутун Парижни ярим финалда тўхтатди.
Душанба ва сешанба куни ўтказилган 6-тур доирасидаги 3та ўйин ҳам мухлисларни охиригача ҳаяжонда ушлаб турди.
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида миллий термамиз аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789