Европа Лигаси: Кутилганидек «Байер» ва «Аталанта» финалда

Европа Лигаси: Кутилганидек «Байер» ва «Аталанта» финалда

Олдин хабар берганимиздек кеча Европа Лигасида ҳам финалчилар аниқланди.

Римдан икки тўп фарқидаги ғалаба билан қайтган «Байер» «Рома»га қарши жавоб баҳсида қийинчиликка дуч келди. Аммо, шу куни ҳам ливеркузенликлар мағлубиятсиз серияни 49 тага етказиб ўз анъналарига содиқ қолишди. Зотан, Алонсо шогирдлари яна сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди ва сафардаги ютуқ эвазига финалга чиқди. 
Францияда дуранг ўйнаган «Аталанта» эса ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Шундай қилиб, 22 май куни Дублинда бўлиб ўтадиган финалда «Байер» ва «Аталанта» турнир ғолибини аниқлашади. 

Европа ЛигасиЯримфинал9 май

Жавоб баҳслари

БАЙЕР  РОМА 2:2 (0:1)

Леверкузен. "БайАрена". 30210 тамошабин

Голлар: Манчини (82, автогол), Станишич (90+7) — Паредес (43 пеналти, 66 пеналти). 

Байер – Коварж, Фримпонг (Станишич, 90), Та, Тапсоба, Инкапиэ, Гримальдо (Коссуну, 90), Жака, Ҳофманн (Виртц, 81), Паласиос, Адли, Гложек (Шик, 74).

Рома – Свилар, Анхелино (Смоллинг, 81), Манчини, Ндика, Спинаццола (Залевски, 21), Паредес, Кристанте, Пеллегрини (Абраҳам, 81), Эл Шаарави, Лукаку, Озмун (Бове, 72).

Огоҳлантиришлар: Тапсоба (20), Манчини (20), Пеллегрини (21), Паредес (27), Залевски (29), Та (41), Виртц (89).

Биринчи ўйин — 2:0.

АТАЛАНТА  МАРСЕЛ -3:0 (2:0)

Бергамо. "Гевисс Стэдиум". 14994 тамошабин.

Голлар: Лукман (30), Ружери (52), Туре (90+5).

Аталанта – Муссо, Дзаппакоста (Ҳатебур, 76), Жимшити, Ҳин, де Рон, Ружери, Копмейнерс, Эдерсон (Скалвини, 56), де Кетеларе (Пашалич, 61), Лукман (Туре, 77), Скамакка (Миранчук, 56).

Марсел – Лопес, Клосс (Пеми, 72), Мбемба (Унаи, 59), Жиго, Балерди, Мерлен (Луис Энрике, 72), Кондогбиа, Верету, Ҳарит (Корреа, 84), Ндиай (Сарр, 59), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (47), де Рон (63).

Биринчи ўйин — 1:1.