Испания Примероси. 36-37-турлар: Сёрлотдан салмоқли салом!
«Реал» Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31та ўйинга етказиб (24та ғалаба ва 7та дуранг), клуб рекордини янгилади.
Маълум бўлишича, Элдор Шомуродов келаси ҳафта Римда операция қилинади.
Агар ҳаммаси режа асосида давом этадиган бўлса, терма жамоамиз ҳужумчиси Осиё кубогининг Австралияга қарши 3-тур ўйинигача сафга қайтиши тахмин қилинмоқда, деб ёзмоқда “Самвел Карленовияч Саркисян” телеграмм канали.
Аммо футболчимизнинг ўзи шифокорлардан Осиё Кубогининг Сурияга қарши 1-тур ўйинигача майдонга қайтаришларини сўраётган экан.
Терма жамоамиз Осиё кубогида нимчорак финал масаласини дастлабки икки турда ҳал қилган тақдирда, Шомуродов нимчорак финал олдидан, ўйин ритмига тушиб олиш учун Австралияга қарши майдонга тушиши мумкин бўлади…
Эслатиб ўтамиз, “Каляри" матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи жамоанинг жума куни эрталаб ўтказган машғулотида жароҳат олган. Тиббий текширувдан кейин Шомуродовнинг ўнг оёқ иккинчи панжаси сингани ойдинлашган.
Айтганча, Ўзбекистонда Элдор Шомуродов футбол академияси очилади. Сурхондарёнинг чекка ва олис қишлоқларидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, футбол орқали уларнинг индивидуал қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида сурхондарёлик таниқли спортчи Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади. Қурилиш ишлари 2024 йил январь ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган.
«Реал» Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31та ўйинга етказиб (24та ғалаба ва 7та дуранг), клуб рекордини янгилади.
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 135 йиллик тарихида бирор жамоага насиб этмаган натижани расмийлаштирди - Хосеп Гвардиола дружинаси қаторасига 4-мавсум чемпионлик мақомини олди.
Суперлига 8-тури доирасидаги якшанба кунги икки учрашув якунига етди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789