ЕЧЛ. «Боруссия» яримфиналнинг биринчи ўйинида «ПСЖ»ни мағлуб этди

ЕЧЛ. «Боруссия» яримфиналнинг биринчи ўйинида «ПСЖ»ни мағлуб этди

Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида «Боруссия» Дортмундда «ПСЖ»ни қабул қилди.

Қарийибки 82 минг мухлислар қаршисида кечган ушбу ўйинда мезбонлар Фуллкругнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. Аниқроғи,  36-дақиқада Шлоттербекнинг ажойиб узатмасидан сўнг Фуллкруг тўпни бир уринишда тўхтатди ва Доннарумма дарвозасига жойлаб қўйди
Шу ўринда айтиш керакка, 35 ёшли тажрибали ҳимояичи Матс Юлиан Хуммельс учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди
photo-2024-05-02-05-46-09.jpg
Айтганча, Тен Хаг ("МЮ") томонидан "брак"га чқиарилган 24 ёшли англиялик вингер Жердан Санчо мазкур учрашувда 12 бор дриблинг амалга оширибди (Париж клубида эса барча футболчилар умумий ҳисобда 11 марта дриблинг кўрсатишди).
Маълумот учун, жавоб ўйини 7 май куни Парижда ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, биринчи яримфиналнинг дастлабки ўйинида «Бавария» «Реал» билан дуранг қайд этганди (2:2).

ЕЧЛ. Яримфинал
Боруссия Д — ПСЖ 1:0
1 май, «Сигнал Идуна Парк». 81365 тамошабин.
Гол: Фуллкруг (36).
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон (Волф, 87), Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Нмеча, 87), Санчо, Адейеми (Ройс, 83), Фуллкруг (Мукоко, 90). 
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Эрнандес (Лукас Бералдо, 42), Мендеш, Фабиан Руис, Витиня, Заир-Эмери, Дембеле, Барколя (Коло-Муани, 65), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Матсен (19), Руис (53), Шлоттербек (73).