ЕЧЛ-2023/24. ЯРИМ ФИНАЛ. ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР: МЮНХЕНДА ЁРҚИН ДУРАНГ, ИНТРИГА САҚЛАНИБ ҚОЛДИ

ЕЧЛ-2023/24. ЯРИМ ФИНАЛ. ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР: МЮНХЕНДА ЁРҚИН ДУРАНГ, ИНТРИГА САҚЛАНИБ ҚОЛДИ

Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Бавария» - «Реал» баҳси сешанба оқшомида бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди.

Биринчи бўлимда Крооснинг заргарона узатмасини Винисиус голга айлантирди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар тезкор голлар уришди - дастлаб Сане ажойиб рейди билан Луниннинг яқин бурчагини нишонга олган бўлса, Кейн Мусиала ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди. Беллашув охирида эса Родригога нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Винисиус голга айлантириб, дублини расмийлаштирди.

Шундай қилиб, супер тўқнашувда максимал интрига сақланиб қолди. Демак, ким йўлини давом эттириши масаласи ҳам 8 май куни Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида ўтказиладиган жавоб ўйинига қолди.

* * * * * * *

«Реал» «Бавария»га 12 йилдан буён ютқазмай келябди. Мюнхенликлар охирги марта 2012 йилнинг 17 апрелида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўшандан бери мадридликлар «Бавария» билан ўтган ўйинларда 6 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этишган. Шуни таъкидлаш керакки, 25 апрель куни «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо ЕЧЛдан пенальтилар бўйича чиқиб кетганди.

* * * * * * *

Гарри Кейн инглизлар орасида ЕЧЛнинг бир мавсумидаги «гол+пас» бўйича рекорд ўрнатди. У жорий ЕЧЛ мавсумида 11 (8+3) очко тўплади. Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида Дэвид Бекхэм («МЮ», 1998/99) ва Стивен Жеррард («Ливерпуль», 2007/08) 10 очкодан тўплашганди.

* * * * * * *

Ушбу ўйинда Винисиус «Реал» сафидаги 80-81-голларини, бу мавсумда эса барча турнирлардаги 21-голини урди. Винисиус Чемпионлар Лигасида 5та, Ла Лигада 13та ва Испания Суперкубогида 3та гол урди. Шундай қилиб, бразилиялик футболчи кетма-кет учинчи мавсумда Мадрид клуби таркибида 20+ гол урмоқда.

БАВАРИЯ - РЕАЛ - 2:2 (0:1)

30 апрель. Мюнхен. «Альянц Арена» стадиони. 75000 томошабин.

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция).

Голлар: Сане (53), Кейн (57-пен.) - Винисиус (24, 83-пен.).

Бавария: Нойер, Дайер, Ким Мин Чжэ, Мазрауи, Горетцка (Геррейру, 46), Лаймер, Киммих, Мюллер (Гнабри, 80), Сане (Дэвис, 87), Мусиала, Кейн.

Реал: Лунин, Начо (Камавинга, 65), Рюдигер, Менди, Вальверде, Кроос (Браим Диас, 76), Тчуамени, Васкес, Беллингем (Модрич, 75), Винисиус, Родриго (Хоселу, 87).

Огоҳлантиришлар: Мазрауи (43), Ким Мин Чжэ (82) - Кроос (64), Васкес (90+2).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Винисиус

Жуниор («Реал»).

Жавоб ўйини - 8 май (чоршанба)

-----------------------------------------------------------------

1 май

БОРУССИЯ Д. - ПСЖ

Жавоб ўйини - 7 май (сешанба)

Тўпурарлар:

Мбаппе (ПСЖ) - 8та

Кейн (Бавария) - 8та

Холанд (Манчестер Сити) - 6та

Гризманн (Атлетико) - 6та

Родриго (Реал) - 5та

Винисиус (Реал) - 5та...