ЕЧЛ, 1/2 финал: «Реал» яна суперкамбэк амалга оширди ва...

ЕЧЛ, 1/2 финал: «Реал» яна суперкамбэк амалга оширди ва...

Хабарингиз бор, кеча оқшомда Европа Чемпионлар Лигаси иккинчи яримфиналида «Реал» ўз уйида «Бавария» устидан иродали ғалабага эришди. 

Бевосита ўйин ҳақида гапирсак: 68-дақиқада Мадрид клубига ўтиши кутилаётган 24 ёшли канадалик Алфонсо Дэвис суперголи билан ҳисобни очган бўлса, захирадан тушган 34 ёшли Хоселу 88 ва 90+1-дақиқаларда дублга эришди. 
Чунончи ЕЧЛда ҳам камбэклар амалга ошириш бўйича рекордчи  ҳисобланган «қироллик клуби»ни навбатдаги финалга йўл олди. Шу ўринда айтиш жоизки, аслида «Эспаньол»га тегишли бу "фахрий" ҳужумчи жорий мвсумда 17 та гол урган ва уни атиги 1,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.  
Маълумот учун, «Реал»да xG (эҳтимолий голли вазиятлар) «Бавария»дан 8 баравар кўпроқ бўлди...  
Бинобарин, Винисиус Жуниор — man of the match (ўйиннинг энг яхши футболчиси) бўлди. Бразилиялик футболчи бугун Киммихни ҳар кўйга солди ва ЕЧЛда Беллингэмдан каттароқ ўйинчи эканлигини исботлади.
Шундай қилиб,маэстро Дон Карло  Анчелотти жамоаси 1 июн кунги финалда Германиянинг бошқа бир жамоаси «Боруссия Д» билан «Уэмбли»(Лондон)да  тўқнаш келади. 
ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб баҳси
РЕАЛ — БАВАРИЯ 2:1 (0:0)
8 май. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу". 76579 тамошабин
Голлар: Хоселу (88, 90+1) — Дэвис (68).
Реал – Лунин, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Валверде (Хоселу, 81), Беллингҳэм (Милитао, 90+10), Кроос (Модрич, 69), Чуамени (Камавинга, 70), Винисиус Жуниор, Родриго (Браим Диас, 81).
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи, Павлович, Лаймер, Киммих, Сане (Ким Мин Чжэ, 76), Мусиала (Мюллер, 84), Кейн (Шупо-Мотинг, 85), Гнабри (Дэвис, 27).
Огоҳлантириш: Камавинга (90+10).