Ди Мария Месси билан ўйнайдими?

Ди Мария Месси билан ўйнайдими?

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Бенфика»да тўп сураётган Анхель Ди Мария фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли тажрибали футболчига «Интер Майами» клуби қизиқиш билдирмоқда. Ди Мариянинг Португалия клуби билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади, шундан сўнг футболчи эркин агентга айланади. Айни пайтда АҚШ клуби Анхель билан бўлажак трансфер тафсилотлари бўйича музокаралар бошлаган. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи «Бенфика» сафида барча мусобақаларда жами 46та ўйин ўтказиб, 16та гол урди ва шерикларига 15та голли узатма оширди. Ҳозирги пайтда «Интер Майами» сафида Ди Мариянинг собиқ жамоадоши Лионель Месси, шунингдек уругвайлик супер ҳужумчи Луис Суарес тўп сурмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.