Де Хеа ўзига жамоа топди

Де Хеа ўзига жамоа топди

«Манчестер Юнайтед» дарвозасини узоқ йиллар давомида ишончли қўриқлаб келган Давид де Хеа ўтган ёз шартномаси тугаб, эркин агентга айланганди.

Тажрибали дарвозабон ўзига янги жамоа тополмагани кўпчиликни ҳайратга солди. Давид ярим йилдан бери ишсиз юрибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Давид де Хеа Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клуби билан келишувга эришди. Аслида 33 ёшли голкиперда Европада қолиш учун таклифлар бор эди. Манчестерда 12 йил ўйнаган Давид АПЛнинг энг катта маош оладиган дарвозабони бўлган. Ҳафтасига 375 минг фунт олиб кўниккан де Хеа ўзига таклиф билан чиққан клублар билан айнан маош борасида келиша олмади. Саудияликлар эса, Европада порлаган юлдузларни олиб келиш учун катта маош бермоқда. Хусусан, Давид де Хеа ҳам бундан мустасно эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.