МУРАББИЙЛАР: Грузин футболининг янги қаҳрамони
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Дарвин Нуньес - парадокс-футболчи. «Ливерпуль» ҳужумчиси жорий мавсум барча турнирлар ҳисобидан «Гол+пас» тизимининг ҳар бир бўғинида 10+ натижасини расмийлаштиришга улгурди.
Бошқа томондан, у 1та ўйинда дарвоза устуни/тўсинини нишонга олиш борасида антирекорд муаллифига айланди. Гап АПЛ 22-туридан ўрин олган «Челси»га қарши учрашув ҳақида кетмоқда. Дарвин 4:1 ҳисобида «қизиллар» фойдасига ҳал бўлган баҳс давомида «Энфилд»нинг майдондаги металл конструкциялари мустаҳкамлигини нақ 4 марта синаб кўрди. Бу борадаги кўрсаткичларни мавсум-2003/2004дан буён ҳисоблаб келаётган Opta гуруҳи маълумотига қараганда, бунақаси 20 йил давомида илк марта кузатилди. Умуман, уругвайлик ҳужумчи шу билан АПЛнинг жорий мавсумидаги энг омадсиз футболчига айланди. У тўсин/устунни мўлжалга олиш борасида энг яқин таъқибчиларидан 3 баравар олдинда. Европанинг кучли 5та лигасида Нуньесдан бошқа бирор футболчи жорий мавсум тўпни дарвоза устуни/тўсинига 4 мартадан кўп теккизган эмас. Нуньеснинг 9та зарбасидан 7тасига дарвоза устуни қалқон бўлди. Зарбаларнинг умумий салмоғи - 3,19 xG.
Дарвин эҳтимолки, тўсин ва устуннинг тўп билан «ачомлаши»дан чиқадиган жарангли овозга маҳлиёдир. Ҳар ҳолда, у 1,5 мавсумдаёқ АПЛда ушбу статистика бўйича топ-50га кирди. Аниқроғи, Нуньес ҳозир 42-ўринда, лекин кучли ўнталикдан унча узоқда эмас. Балки яна 10 йиллардан сўнг АПЛ мавсумида дарвоза тўсини/устунини энг кўп нишонга олган футболчи учун алоҳида мукофот таъсис этилар... Агар шундай бўлса, соврин Нуньес шарафига аталиши керак, албатта.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жорий мавсум арафасида ижара келишуви асосида Испаниянинг «Вильярреал» клубига йўл олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789