БЬЕЛСА ЯНА ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА...

БЬЕЛСА ЯНА ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА...

Уругвай термаси бош мураббийи Марсело Бьелса ҳаваскорлар лигасида тўп тепаётган 24 ёшли футболчи Вальтер Домингесни терма жамоага жалб этди.

TNT Sports хабарига кўра, ушбу терма жамоа май ойи охирида Америка Кубоги-2024га тайёргарлик йиғинини ўтказади. Домингес «Хувентуд Сориано» жамоасида ўйнайди, у жорий мавсум 39та ўйинда 57та гол урди. Бьелса Уругвай терма жамоасида 2023 йилнинг май ойидан буён ишлайди. Унинг қўл остида терма жамоа барча турнирларда 9та ўйин ўтказиб, 6та ғалаба, 2та мағлубият аламини тотиб кўрган ва 1 бор дуранг ўйнаган. Америка Кубоги эса 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.