Германия Бундеслигаси. 34-тур: Хайрлашув ўйинида юбилей гол...
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
ОКМК — «Металлург»
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган ОКМК — «Металлург» баҳсида мезбонлар вакили Сардор Раҳмонов рақибининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (ОКМК) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Бунёдкор»
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» ўйинида меҳмонлар вакили Даврон Эргашев рақиб билан курашда рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан сакраб зарба берган. Бош ҳакам ушбу вазиятда Эргашевни майдондан четлаштирган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даврон Эргашевга («Бунёдкор») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Қўқон-1912» — «Нефтчи»
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Нефтчи» учрашувида меҳмонлар футболчиси Aббосжон Ғуломов рақиб тизза қисмига тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aббосжон Ғуломовга («Нефтчи») нисбатан 4 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф» — «Сурхон»
Суперлиганинг қолдирилган 5-тур доирасидаги «Насаф» — «Сурхон» баҳсида меҳмонларнинг ёрдамчи мураббийи Мигел Aлварез техник зонада учрашув трансляциясини планшет орқали кузатиб бориб, бош ҳакам қарорларига шу орқали кетма кет еътироз билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мигел Aлварез Санчезга («Сурхон») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Пахтакор»
Суперлиганинг қолдирилган 11-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Пахтакор» учрашувида меҳмонлар футболчиси Одилжон Ҳамробеков рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Одилжон Ҳамробековга («Пахтакор») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Динамо» — «Насаф»
Суперлиганинг қолдирилган 11-тур доирасидаги «Динамо» — «Насаф» баҳсида мезбонларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Aнатолий Курлаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aнатолий Курлайевга («Динамо») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
«Торино» 65 йил бадалига илк марта чемпионатнинг битта ўйинда «Милан» дарвозасига 3та гол урди.
«Реал» Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31та ўйинга етказиб (24та ғалаба ва 7та дуранг), клуб рекордини янгилади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789