«Ал-Наср» харидлари давом этади...

«Ал-Наср» харидлари давом этади...

Эмерик Лапорт Саудия Арабистонида камида 75 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячи 3 йиллик шартнома асосида «Манчестер Сити»дан «Ал-Наср»га ўтишга рози бўлган. У йилига 25 миллион евро маош олади. Якуний тафсилотларни томонлар ҳал қилишлари керак. Лапорт яқин икки кун ичида Саудия Арабистонига етиб бориши хабар қилинмоқда. АПЛнинг 2022/23 йилги мавсумида футболчи 12та ўйинда майдонга тушган. Саудияликлар шунингдек, «Порту» етакчиси Отавиони 60 миллион еврога сотиб олиши кутилмоқда. Футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу трансфер «Порту» тарихидаги энг қиммати бўлади. Отавио ўтган мавсум барча мусобақаларда 44та учрашувда иштирок этиб, 7та гол урди ва 10та голга ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.