Яна рекорд ва Бабаянга совға-гол ёхуд "ИнтерФУТБОЛ"нинг 21 май кунги сешанба сонида
Ўтган ҳафтада миллий футболимизда ўзига хос тенденциялар давом этди.
Хайриятки, чоракфинали доирасидаги сўнгги ўйинда футзалчиларимиз Ветнамни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олишди.
Хосе Венансио Лопес шогирдлари Ветнамга қарши ўйинда 34-дақиқагача ҳисобда ортда қолган бўлса-да, сўнгги 6 дақиқада Ўзбекистон Элбек Тўлқинов ва ўйиннинг сўнгги сонияларида Суннатилла Жўраевнинг голлари эвазига камбэк кўрсатди – 2:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон кетма-кет 4-марта Осиё кубогида 1/2 финалга йўлланма олди ва финал йўлланмаси учун курашда 26 апрел куни Эронга қарши майдонга тушади.
Қайд этиш жоиз, вакилларимиз ЖЧ-2024 мезбони экани сабабли Ўзбекистоннинг яримфиналга йўл олиши ортидан чоракфинал баҳсларида мағлуб бўлган Қирғизистон, Афғонистон, Ироқ ва Ветнам Осиё қитъаси учун ЖЧ-2024га ажратилган 5-йўлланмани қўлга киритиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Аввалроқ, Тожикистон, Эрон, Таиланд яримфиналга йўлланма олиб, ЖЧ-2024да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги ЖЧ жорий илнинг 14 сентябрдан 6 октябрга қадар бўлиб ўтади.
Футзал. Осиё кубоги-2024
Чорак финал, 24 апрель
ЭРОН - Қирғиз Республикаси- 6:1
Голлар: Азими 7, Оғапур 9, Аҳмадаббоси 23, Карими 25, 35, Ҳассанзода 36 пенальти - Аманбаев 8
ТОЖИКИСТОН – Афғонистон – 2:1
Голлар: Реза Хосейнпор, 19 – автогол. Фарзод Махмуди, 23 (1:1). Файзали Сардоров, 47 (2:1).
ТАИЛАНД - Ироқ 3:2
Голлар: Алонгком 18, 30, Тердсак 38 - Ал Хусайнат 2, Сулаиман 15
ЎЗБЕКИСТОН - Вьетнам- 2:1
Ҳакамлар: Эйса Абдулхуссаин (Кувайт), Ан Ран (Хитой), Вахю Висаксоно (Индонезия), Эндрю Бест (Австралия), Лиу Жианқиао (Хитой)
Комиссар: Эгг Чан (Гонконг)
Гол: Нгуен Тин Фат 17, 0:1, Элбек Тўлқинов 34, 1:1, Суннатулла Жўраев 39, 2:1
Назоратчи: Бадрул Хишам (Малайзия)
Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 9. Элбек Тўлқинов, 14. Самариддин Беркинов
Захира: 1. Суннатжон Анваров, 2. Фазлиддин Ботиров, 3. Машраб Одилов, 5. Суннатулла Жўраев, 7. Дилшод Раҳматов, 10. Акбар Усмонов, 11. Аброр Ахметзянов, 13. Меҳрож Худойбердиев
Вьетнам: 1. Хо Ван, 4. Чау Доан Пат, 7. Нгуен Ан Дуй, 10. Нгуен Тин Пат, 12. Ту Мин Қуанг
Захира: 2. Нгуен Хуу Пуч, 3. Нго Нгок Сон, 5. Нгуен Ман Дунг, 6. Пам Дук Хоа, 8. Дао Мин Қуанг, 9. Тран Таи Хуй, 11. Чу Ван Тиен, 13. Нган Гиа Хунг, 14. Тран Нат Трунг
Ярим финал
|26 апрель (жума)
16:00 Таиланд-Тожикистон
19:00 Ўзбекистон-Эрон
28 апрель
13:00 3-ўрин учун
16:00 ФИНАЛ
Ўтган ҳафтада миллий футболимизда ўзига хос тенденциялар давом этди.
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789